Тишлар қандай тозаланади?

Дўконларда юз хилга яқин тиш ювиш пасталари, ўнлаб турдаги тиш чўткалари бор. Шифокорлар берган маълумотга қараганда, улардан наф кам. Негаки, ёши олтмишдан ошганларнинг 18 фоизида умуман тиш йўқ, ўсмирларнинг 40 фоизи эса пародонта ва кариес хасталикларига чалинган. Бундан шундай хулоса чиқади: тиш чўтка ва паста ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти рекламага зўр бериб, харидорларни бемалол алдайди.

Шу сабабли рекламаларга у қадар ишониб қолмаслик керак. Масалан, «шифобахш паста» деган ёзувлар ёлғоннинг айнан ўзидир. Гоҳида паста табиий маҳсулотлардан тайёрланган, болаларга бемалол ишлатса бўлади, деб ёзишади. Бу ҳам ёлғон. Умуман, табиий пасталар ишлаб чиқарилмайди. Агар консервант қўшилмаса, у дарров айниб қолади. Бундай пасталарни фақат музхонада сақлашга тўғри келади. Болалар ютиб юборганда салбий таъсир кўрсатмайдиган пасталар ҳам йўқ. Шу боис, бундай кимёвий моддалардан болаларни эҳтиёт бўлишга ўргатинг.

Тиш пастаси таркибини синчиклаб ўқинг. Масалан, «хлорид олова» деган ёзувдан қўрқиб кетманг. Бундай бирикмали модда тишнинг қаттиқ қатлами сезувчанлигини камайтиради, нуқул реклама қилинаётган «триклозан»га қараганда бактерияларни самаралироқ бартараф қилади. Бироқ шуни унутмангки, бактерияга қарши моддалар қўшилган пасталарни танаффуссиз уч ҳафтадан ортиқ ишлатманг. Акс ҳолда зарарли бактериялар билан бирга фойдалилари ҳам қирилиб кетади ва дисбактериоз бошланади. Фитин кислотаси тишнинг қорайиши олдини олади, тош ҳосил бўлиш хавфини камайтиради. Фторид натрий эса тишнинг эмал қатлами тикланишига ёрдам беради, кариеснинг олдини олади.

«Бу паста тишни оқартиради», деган ёзувга ҳам ишонманг. Аслида тишни оқартириш узоқ давом этадиган муолажа бўлиб, у стоматолог-шифокор ёрдамида амалга оширилади. Бунда шифокор тиш эмал қатламини қисман емирадиган кислоталардан фойдаланади. Тиш бу усулда тозалангандан сўнг муайян вақт қаҳва, чой ичмаслик, озиқли бўёқлар ишлатилган таомларни емаслик керак, акс ҳолда, тиш тез қораяди. Пасталар эса тишни оқартирмайди, фақат таркибида водород перекиси бўлгани учун чой, қаҳва ичилгани ва тамаки чекилганидан сўнг тишларнинг ташқи томонини ялтиратади. Таркибида оҳак, сода, дикалтсий фосфат, алюминий, кремний ва бошқа абразивлар бўлган пасталар билан эса тишни ҳафтасига фақат бир мартагина ювиш керак, холос. Акс ҳолда, тишнинг эмал қатлами емирилиб, оғриқли жойлар ҳосил бўлади. Пастанинг абразивлик индексига эътибор беринг: унинг энг юқори даражаси 200 дан ошмаслиги керак.

Тиш чўткалари ҳам доимо мукаммаллашиб бормоқда. Бироқ улар ҳар қанча янгиланмасин, асосий талаблар ўзгармайди: чўтка қаттиқ бўлмаслиги керак. Унинг чўткали қисми қанча ихчам бўлса, оғиз бўшлиғида ҳаракати ҳам шу қадар қулай бўлади. Тиш чўткангиз чўткалари эгиладиган бўлиб қолгач уни, албатта, янгиланг. Яхшиси ҳар уч ойда бошқа чўтка ишлатган маъқул. Кўпчилик паста билан тиш юваётганда атиги 40 сония вақт сарфлайди, аслида шифокорлар тишни икки дақиқа давомида ювиб тозалашни маслаҳат беради.

Юлдуз НОРҚОБИЛОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Оёқ яланг юриш фойдали, БИРОҚ...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: