ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ – МУҲИМ МАСАЛА

Бугунги кунда аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлашга муҳим аҳамият қаратилмоқда. Барчамизга маълумки, инсон организми учун кальций ва Д витамини энг керакли элементлардан бири бўлиб, у балиқ маҳсулотида кўп миқдорда бўлади.

Шу боис гўшт маҳсулотлари қаторида маҳаллий бозорларимизда балиқ маҳсулотини кўпайтириш ва унинг таннархини арзонлаштириш бугунги кун муаммоларидан бири ҳисобланади.
Бу борада мамлакатимизда сердаромад соҳа бўлган балиқчиликни жадал ривожлантириш, балиқ етиштириш ҳажмини ошириш, соҳага янги инновацион технологияларни жорий этиш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда республикада балиқ турлари хилма-хиллигини оширишга йўналтирилган бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, балиқчиликни ривожлантириш мақсадида жорий йилда 348 та балиқчилик лойиҳаларининг амалга оширилиши белгилаб олинди. Бугунги кунга қадар мазкур лойиҳаларнинг 332 таси ишга туширилиши натижасида 2100 нафар ишчи ўринлари яратилди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг шу давригача Наманган, Тошкент, Навоий ва Фарғона вилоятларидаги балиқчилик хўжаликларига 9,1 млн. доллар қийматдаги ҳорижий инвестициялар жалб қилинди. Мазкур кўрсаткич йил якунига қадар 9,4 млн. доллар қийматга етказилади.
Ушбу лойиҳалар доирасида личинка ишлаб чиқариш қуввати 470 млн. дона бўлган 10 та инкубация цехлари ишга туширилди ва инкубация цехлари сони 96 тага етказилиб, жорий йилда 4,1 млрд. дона балиқ личинкалари ишлаб чиқарилди.

Балиқ чавоқларини етиштиришга ихтисослашган 873 гектар майдонда қуввати 52 млн. дона бўлган репродуктор ҳавзалар барпо этилиб, уларнинг майдони 6,7 минг гектарга етказилди.

Юқори сифатли омухта ем ишлаб чиқарувчи 3 та корхона ҳамда балиқни қайта ишловчи 8 та корхона ишга туширилди.
Жорий йилда ҳам 110 гектар майдонда интенсив сув ҳавзалари барпо этилиб, жами интенсив сув ҳавзалари майдони 800 гектарга ва қуввати 34,7 минг тоннагача оширилди. Табиий сув ҳавзаларига 460 та қафас мосламалари ўрнатилиб, уларнинг сони 3195 тага етказилди.

Айтиш жоизки, ҳавзаларнинг интенсивлаштирилиши натижасида бир гектар майдонда балиқ етиштириш ҳосилдорлиги 2-3 тоннадан 10-12 тоннагача оширилди. Интенсив усулда балиқ етиштирган хўжаликларга етиштирилган балиқ ҳажмига мос равишда субсидиялар ажратилди.


Шунингдек, совуқ сув балиқларини етиштиришга ихтисослашган корхоналарнинг қуввати оширилиб, жорий йилда 7 та хўжаликлар ишга туширилди ва ушбу йўналишдаги хўжаликлар сони 20 тага етказилди.
Ҳозирги кунда Наманган, Тошкент, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бу борада йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
2021 йилда Бухоро, Жиззах, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 1 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида 2 тадан жами 9 та балиқчилик кластерлари ташкил этилиб, уларнинг сони 35 тага етказилди. Мазкур кластерлар томонидан жорий йилда 29 минг тонна товар балиқ ва 14 минг тонна балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Яна ўқинг:  Sport tanni toblaydi

Марям АҲМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: