Ёш китобхонлар беллашуви
Ёзёвон туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда ёш китобхонлар Бош Қомусимиз, Президентимиз Ислом Каримов асарлари, сиёсий адабиётлар мазмун-моҳиятига оид билимини синовдан ўтказди. Савол-жавоблар, баҳс-мунозараларда ҳуқуқий билимини янада мустаҳкамлаган ёшлар Ватанимиз, истиқлолни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлари, давлатимиз рамзлари туширилган расмлари билан фаол иштирок этди.