ФАРЗАНДИМИЗГА НИМА КЕРАК?
Болaлигимиздa бизгa aйтилгaн гaплaр
«Югурма», «аста-секин бор», «тезроқ юр», «овқатлан», «қўлларингни, тишларингни тозала», «жим бўл», «гапир», «узр сўра», «салом бер», «шу ерда тур», «мен билан тур», «ўйнаб кел», «аралашма», «ишлама», «қара», «сен эплолмайсан», «сен қилолмайсан, қоч ўзим қиламан», «сен кичкинасан ҳали», «катта бўлдинг энди», «ухла», «туринглар кеч қоласизлар», «мен ишлайман, ўзинг ўйна», «кийин», «қуёшда турма».
Биз нимaни эшитишни хоҳлaрдик
«Мен сени яхши кўраман», «сен ҳаққингда гаплашамиз», «ўзингни қандай ҳис қиляпсан?», «қўрқяпсанми?», «нима учун хоҳламаяпсан?», «сен жуда қобилиятлисан», «нима ҳис қилаётганингни айт – сен бахтлимисан?», «кулаётганингдан хурсандман», «агар хоҳласанг йиғла», «ўзинг истаган нарсани айт», «нимадан қийналяпсан?», «сенга нима ёқмаяпти?», «мен сенга ишонаман», «мен сен билан ўзимни жуда яхши ҳис қиламан», «мен сени тинглашни хоҳлайман», «сен қандай бўлсанг, шундайлигингча менга ёқасан», «сен билан сайр қилиш ёқимли».
Сизнинг атрофингизда ҳам шу каби Сиз эшитмоқчи бўлган гапларни эшитишни истовчилар бор
– улар ўзларининг мавжудлиги қанчалар муҳим эканликларини билишмайди. Ўзларини ҳеч кимга керак эмасман, деб ҳис қилишади;
– табассумининг ўзигина Сизга қанчалар қувонч келтиришини билишмайди;
– ўзларининг қанчалар қобилиятли эканлигини билишмайди;
– улар борлиқнинг биз учун берилган совғаси эканлигини, ўзларининг қанчалар севимли эканлигини билишмайди.
AММО БУЛAРНИНГ БAРЧAСИНИ БИЗ УЛAРГA БИЛДИРИШИМИЗ МУМКИН!
Азизлар, фарзандларингизга, яқинларингизга доим уларнинг яхши сифатларини билдиринг, ўзига хос фазилатлари билан рағбатлантиринг!
Шаҳноза МАХСУМОВА,
психолог