БАДМИНТОН МУСОБАҚАЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА
Шу кунларда Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги учун спорт мусобоқалари бўлиб ўтмоқда. Унда барча вилоятлардан 85 нафар спортчи қатнашяпти. Улардан 36 нафарини аёллар ташкил этаётир.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлги ҳамда Бадминтон Федерацияси ташаббуси билан ўтазилаётган ушбу мусобоқа ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Айтиш жоизки, ғолиб ва совриндорлар Бадминтон Федерацияси таркибига киритилади. Улар келажакда халқаро мусобоқаларда иштирок этиб, она Ватани шаънини ҳимоя қилади.
Амаль Солиева