МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Ўзбекистонда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО Минтақавий конференциясининг Европа учун ўттиз иккинчи сессияси ташкил этилди.

Унда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев 2022 йилгача ФАОнинг юқори бошқарув органи ҳисобланадиган минтақавий Конференцияга раис этиб сайланди.

Конференцияда минтақавий анжуман ФАОнинг аъзо давлатлар билан минтақавий ишлари самарадорлигини таъминлашда, шунингдек, келгуси икки йиллик ишларнинг устувор йўналишларини белгилашда муҳим ўрин эгаллаши эътироф этилди. Бандликни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида инновация ва рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО Минтақавий конференциясининг Европа учун ўттиз иккинчи сессияси якуни бўйича меморандум имзоланди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/24)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: