Қачон ва қандай ухлаш лозим?
Энг яхши уйқу чуқур уйқу ва овқат қориннинг юқори қисмидан тушганидан кейинги қорин қулдураши тўхтаганидан кейинги уйқудир.
Ундан илгари ухлаш кўп жиҳатдан зарарлидир, чунки унда уйқу яхши ва туташ бўлмайди ва киши у ёқдан бу ёққа ағдарилаверади. Бундай уйқу зарари билан бирга кишини қийнайди. Шунинг учун овқат қориннинг юқори қисмидан тушиши суст бўлганда бироз юриб, кейин ухламоқ лозим.
Кундузги уйқу ҳам ёмондир; у асабларни бўшаштиради, кишини ланж қилади, иштаҳани пасайтиради, шиш ва турли иситмаларга сабаб бўлади.
Тунги уйқунинг фазилатлари унинг тўлиқ, давомли ва чуқур бўлишидадир. Лекин кундузи ухлашни одат қилган киши уни бирданига тарк қилмаслиги керак.
Уйқудаги ҳолатлардан энг яхшиси ўнг томонни босиб, кейин чап томонга айланиб ётишдир. Қоринни босиб ётиш ҳазмга яхши ёрдам беради. Чунки бундай ётиш туғма иссиқликни тўплаб ва гавда ичига қамаб кўпайтиради.
«Тиб қонунлари» китобидан