Ошкоралик ва холислик

ОАВ ривожида муҳим омил

“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида уч кунлик Ўзбекистон матбуоти III Миллий форуми бўлиб ўтмоқда.

Истиқлол туфайли оммавий ахборот воситалари мустақил ва эркин ривожланмоқда. 1991 йилда Ўзбекистонда 395 та оммавий ахборот воситаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунда улар 1367 тани ташкил этгани, сўнгги ўн йилда мустақил босма оммавий ахборот воситалари сони 2,5 баробардан кўпроқ ошгани фикримиз исботидир. Қолаверса, электрон оммавий ахборот воситаси 7 баробар кўпайди. Айни пайтда оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган қарийб 300 веб-сайт иш юритмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашда ҳам сифат жиҳатдан янги босқични бошлаб берди. Ахборот соҳасини янада либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар оммавий ахборот воситаларининг фаол ривожланиши учун кенг имкониятлар очмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида аҳолини хабардор қилишнинг очиқлиги, транспарентлиги, маълумотларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш мақсадида барча давлат органларининг веб-сайтлари фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 2002 йилда “Uz” домен зонасидаги веб-сайтлар сони 587 донани ташкил этган бўлса, бугунги кунда 17 мингтага етди, мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъект интернет хизмати кўрсатяпти.

Медиа соҳада олиб борилаётган кенг кўламли туб ўзгаришлар жараёнида электрон оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда интернет тизимидан фойдаланувчилар сафи жадал кенгайиб бормоқда. Ушбу глобал тармоқдан фойдаланувчилар айни пайтда 12 миллиондан ошди.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 30 декабрда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”ги қарори босма ва электрон медиа тузилмалар, нашриёт, полиграфия корхоналари ва матбуот тарқатувчи ташкилотлар фаолиятини бугунги тезкор давр талабига монанд йўлга қўйиш учун зарур шароит яратиш, бу жараёнда оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу қарор ахборот соҳасини ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Яна ўқинг:  Болалар манфаати – доимий ҳимояда

Форум иштирокчилари демократик ислоҳотлар очиқлиги ва транспарентлигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўзаро ҳамкорлиги, ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни илгари суришда оммавий ахборот воситалари фаоллигини ошириш, журналистларнинг касб ва одоб мезонлари каби масалаларни атрофлича муҳокама қилаётир.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Эътироф” ижодий кўрик-танлови ғолибларига диплом ва совғалар топширилди.

Ўз мухбиримиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: