Майиз хосияти

Майиз – иссиқ ва ҳўл мижозли бўлиб, ични юмшатувчи хусусиятга эга. Асабни мустаҳкамлайди, қувватсизлик, мадорсизликни бартараф қилади, оғиздаги ҳидни яхшилаб, меъдани кучайтиради. Майиз билан пиёз ширасидан тайёрланган қайнатма томоқ бўғилишини даволашда ижобий натижа беради, товуш чиқишини равонлаштиради.

Майизнинг данаги (уруғи) совуқ ва қуруқ мижозлидир. Майиз жигар ва меъданинг маъжозий маънодаги дўстидир. У буйрак, қовуқ ва ичак оғриғида яхши фойда беради, хотирани яхшилайди ва баданда тўпланган йирингларни бартараф этишда ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ким табиатини юмшатмоқчи бўлса майиз есин.

Майиз хусусида Расулуллоҳ (с.а.в.) қуйидагиларни марҳамат қиладилар: «Майиз яхши озуқа, у оғиз ҳидини хушбўй қилади, балғамни йўқотади, товушни тиниқ қилади, асабни мустаҳкамлайди, танадаги қаттиқ оғриқларни ҳам кетказади ва ғазабни пасайтиради». Расулуллоҳ (с.а.в.) шунга ўхшаш майизнинг йигирма хил хусусиятларини айтиб ўтганлар. Бошқа бир ривоятда қуйидагича келтирилади: «Майизни доимо ўзингизга лозим тутинг, чунки сафрони ҳайдайди, шабкўрликни кетказади, кўринишни чиройли қилади, нафасни яхшилайди. Майизнинг уруғи балғамни кетказиш учун ейилади».

Майизнинг уруғи ундек янчилиб, уч дирҳамдан илиқ сув билан ичилса, ич кетишига фойдалидир. Аммо, майиздан кўп ейилса, оғизни оғритади.

Шуни унутмангки, азиз муштарий, барча неъматлар одамзод саломатлиги учун яратилган, аммо унинг меъёридан ошиғи зарар қилади. Шу сабаб таомланишда ҳамда уларни даво чораси сифатида қўллашда, албатта, меъёрга амал қилинг.

Яна ўқинг:  Давоси йўқ семизликнинг асосий сабаби аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: