Bilasizmi?
Инсон терисининг 1 квадрат сантиметрида 100 га яқин оғриқ нуқталари мавжуд. Бутун танада эса уларнинг сони миллионга яқин.
* * *
Жигар орқали бир дақиқада 1,5 литр қон оқиб ўтади, суткада эса 2000 литр.
* * *
Қаттиқлик бўйича тиш эмалини кварцга тенглаш мумкин. Маълумки, энг ўткир қиличнинг ҳам бу эмалга урилганда дами қайтади.
* * *
Катта ёшли инсонда қоннинг тўлиқ айланиши 20-28 сонияда рўй берса, ёш болада бу 15 сония, ўсмирда 18 сонияни ташкил этади. Бир суткада қон тана бўйлаб 1,5-2 минг марта айланади.
* * *
Инсон танасида 3 кг.га яқин минерал тузлар мавжуд бўлиб, уларнинг 5/6 қисми скелет таркибига киради. Ўрта ёшли инсон танасида 300 грамм ош тузи мавжуд.