СИЛ БЕДАВО ДАРД ЭМАС(МИ?)

Саломатликнинг олтин қоидаси тиббий саводхонликка эришиш ва унга риоя қилишдир. Тиббий илм излаб, ўқиб топилади, хоҳиш иштиёқ эса саломатликка эришишнинг имконият калитидир.

Инсон ўз саломатлиги учун ўзи қайғуриши, масъулиятли бўлмоғи лозим. Тиббий тарбияга эътиборни сусайтирса, бирорта касалликка чалиниб қолиш эҳтимолидан йироқ эмас. Инсон вужудини қақшатиб юқумлилиги юқори бўлган сил касаллиги кўпроқ (85-90 фоиз) ўпкада учрагани учун халқ тилида “ўпка касал” номи билан танилган. Яқингача касалликнинг бедаволиги қўзғатувчи номаълумлиги учун дори препаратлари ишлаб чиқилмаган. 1882 йили немис ши- фокори Роберт Кох сил касаллиги қўзғатувчиси бактерияни кашф этди. Бу бактерия 1891 йили Нобель мукофоти билан тақдирланган олим номига фанда Кох таёқчаси, деб юритилади.

Касалликнинг юқиши ҳаво томчи бўлганлиги учун унинг олдини олиш масаласи мураккаблигича қоляпти. Жаҳон олимлари томонидан 1943-1960 йилларда ҳозиргача қўлланилаётган дори воситалари кашф этилди. 20-асрнинг охирларидан бошлаб дунёнинг кўпгина мамлакатларида силга қарши кураш дастурий режа асосида назоратга олинди. 2005 йилдан бошлаб дунё тиббиётига мос силнинг назорати учун DOT стратегияси стандартлари Ўзбекистонда ҳам жорий этила бошланди. Касал одам йўталганда, аксирганда, ҳаяжонланиб сўзлаш- ганда ва балғам туфлаганда бемордаги касаллик қўзғатувчи бактериялар ҳавога ўтиб, соғлом одам организмига жойлашади. Бу соғлом одам касалланди, дегани эмас. У сил билан зарарланади, яъни организмига жойлашиб, ривожланиши учун муҳит ҳосил бўлгунча ҳимоя қавати ҳосил қилиб кутади. Қачонки бу организмда иммунитет тизими пасайса, спорадан чиқиб кўпая бошлайди ва касаллик ривожланади. Зарарланган одамдаги бактериялар ўн йиллаб кутиши, ҳатто уйғонмаслиги, умуман олганда, бор-йўғи 10 фоиз одам касалланиши мумкин. Соғлом турмуш тарзи, овқатланиш меъёрига амал қилган ва жисмоний фаол одам умуман касалланмайди. Зах ва намликда касаллик бактерияси узоқ яшайди ва кўп кишини зарарлантиради, аммо қуёш нурида тез ўлади. Жуда кам ҳолларда тери ва шиллиқ қавати жароҳати орқали, яъни сил микобактерияси қон ва лимфа орқали организмга тарқаладиган тури – милиар силини тарқатади. 1923 йили француз олимлари Калмет ва Герен сил касаллигига қарши вакцина БЦЖни кашф этди. Бу ҳозир кўпгина мамлакатларда ва ўз навб атида бизда ҳам қўлланилади.
Туғуруқхонада олинадиган вакцина (халқ тилида “чақалоқ уколи”) 5-7 йил (ҳаттоки 40 йилгача) иммунитет сақлайди. Вакцинация 15 баровар камайиши, касалланиб қолса-да енгил кечишини таъминлайди. Касал одам ҳажми кичик, қуёш нури тушмайдиган, ҳавоси алмашмайдиган ва кўпчилик яшайдиган жойда бўлса, атрофдагиларга юқтириш хавфи шунча кўп бўлади. Яшаш, иш ва дам олиш хонасининг қуёш нури тушадиган, шамоллатиб туришга мос бўлиши касалликнинг олдини олиш омилидир. Тунги сабабсиз терлаш ва озиб кетиш, ҳансираш кўкрак соҳасида оғриқ, қон туфлаш, 2 ҳафтадан ор- тиқ иситма кўтарилиши, узлуксиз йўтал аломатлари сезилса, патронаж ҳамшира ёки энг яқин тиббий муассасага мурожаат қилиш лозим. Мамлакатимизда сил касаллигини даволаш ва унинг олдини олишдаги барча муолажалар бепул. Касаллар махсус диспанцерда даволаниб, атрофдагиларга зарарсиз ҳолатига ўтгач, ҳудудидаги тиббий муассасада қувватловчи босқич давони тиббий ходим назорати остида уйида олади. Силга чалинган, даволанаётганларнинг ҳақ-ҳуқуқи, шаъни қонун билан ҳимояланган. Даволаш стандартидаги дори воситаларининг
таъсири инсон организмида бир хил кечмаса-да камида 85 фоиз даво самарали бўлаётганлиги ўз исботини топган.

Сил касаллиги юқиш эҳтимоли юқори бўлганларга ҳибсхона, тор жойда кўп киши яшовчи, бошпанасиз зах, нам жойларда тунаб қолувчилар, ичкилик ва гиёҳвандликка муккасидан кетганлар киради. Тўшакда кексалиги, хасталиги боис ётиб қолганлар, беморлар, айниқса, қандли диабет ва ОИТСга чалинганларни эътибордан қочирмаслик лозим. Сил касаллигига чалинганларни оила аъзолари, мулоқотдаги дўсти, ўқитувчилари сезса, дарҳол тиббиёт ходимига хабар қилса, унинг соғлом ҳаётга тезроқ қайтарилишига ҳисса қўшган бўлар эди. Касаллик ҳақида билгувчилар унинг оқибатлари ҳақида бошқаларга тинмай тарғиб қилиши ҳам инсонийлик намунасидир. Зеро ёнимиздаги беморнинг бегонаси бўлмайди.

Жуманазар МАДИЕВ,

Яна ўқинг:  Тадқиқот: 35 ёшидан кейин туққан аёлларнинг фарзандлари саратонга мойил бўлади

Бандихон тумани умумий амалиёт шифокори,

Соғлиқни сақлаш аълочиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: