Стрессдан қутилиш мумкинми?

Инсон руҳий ва жисмо­ний толиқишга учрайди. Бу маълум муддат ўтгач, ўрнига тушади. Баъзан иш фа­олиятида ким биландир зидди­ятга бориш, фавқулодда ҳоди­санинг рўй бериши, белгилан­ган режаларнинг барбод бўли­ши, кимгадир ишониб, алданиб қолиш психологияда стресс деб аталиши барчамизга маълум. Уни енгиш анча қатъий ирода­ни талаб қилади. Психологлар кайфиятни кўтариш ва стресс ҳолатидан чиқиш учун қуйида­гиларни тавсия қиладилар:

– стресс ҳолатини “боксчи” каби қўлларни муштлаган ҳо­латда кутиб олманг, балки ўзин­гизни эркин тутинг;

– “Мен бугун ҳаяжонга бе­рилмайман. Эртага албатта, ях­ши кун келади” шиорига амал қилинг;

– ўзингизни бугун кечагига қараганда кўпроқ яхши кўринг, яъни ўзингизни эҳтиёт қилинг;

– кайфиятингиз ёмон бўл­са-да, ўзингиз учун хурсандчи­лик уюштиринг;

– нохуш ҳолатга учрадингиз­ми, сиқилманг, бирор яқин ки­шингизга дардингизни айтинг, енгил тортасиз. Стресс ҳола­тини якка ўзингиз маҳв этиш­га уринманг.

Яна ўқинг:  ГИЁҲВАНДЛИК МУАММОСИГА БАҒИШЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: