Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибадан ўтказилди

Сувни тежаш ҳар бир инсоннинг жамият олдидаги бурчи ҳисобланади. Ҳалқимиз азал-азалдан сувни исроф қилмаслик ҳақида гапириб келадилар. айниқса ота-боболаримиз сувни олдида турсанг ҳам томчисини увол қилмаган деган ақидага ривоя қиладилар.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) ГмбҲ томонидан Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (ИWМИ) билан биргаликда амалга оширилади. Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, ва Сурхондарё вилоятларидаги пилот ҳудудларида 6 та тажриба участкаси ташкил этилган. Уларнинг умумий майдони 60 гектарни ташкил этиб, навбатдаги манзил Қашқадарё вилоятидаги «Сув хўжалигини ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси» 1-компонентининг тажриба майдонларига ташрифлар «Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш» 3-компонент (UzWaterAware) томонидан ташқил қилинган медиа-тур доирасида бўлиб ўтмоқда.

1-компонент Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Халкаро сув ресурсларини бошкариш институти (IWMI) билан хамкорликда амалга оширилмокда. 3-компонент Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) томонидан амалга оширилади.

1 ва 3 компонентлар Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастурининг таркибий қисми ҳисобланади. Миллий ҳамкор – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.

Тажриба участкаларига жами 70 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатлари экилган. Уларни сув тежовчи замонавий тизимлар орқали, хусусан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш йўлга қўйилган. Шунингдек, мазкур худуддаги учта сув истеьмолчилари уюшмасига қўшимча 720 та кичик сув ўлчовчи иншоотлар қуриб берилди. Европа Иттифоқининг Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида Барқарор сув ресурсларини бошқариш дастурининг бир қисмидир.

Миллий ҳамкор — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳисоблананади. Шу муносабат билан ушбу масалалар юзасидан, Оммавий хборот воситалари Қашқадарёдаги Оқсув дарёсига пресс-тур уюштирилди. Мазкур сув омбор Қашқадарё вилоятидаги Қашқадарёнинг ирмоғи бўлган Оқсув дарёси ўзанида барпо этилган. Иншоот Шаҳрисабз тумани Мироқи шаҳарчасидан 1,5 километр узоқликда жойлашган.

Бугунги кунда қишлоқ ва сув хўжалигини бошқаришда жамоатчилик иштирокининг камлиги қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлигини ва минтақада сув тақсимотини бошқариш сифатини оширишга тўсиқ бўлаётган асосий омиллардан эканлиги яққол кўзга ташланмоқда. Жаҳонда дарѐ ва сув омборларининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни самарали бошқариш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади

Бу борада, жумладан кичик дарѐ сув ресурсларини шаклланиш ҳолатини белгиловчи гидравлик усулларни, сув омборлари таъсирида кичик дарѐларда сув ҳаракатини аниқловчи гидравлик усулларни, унинг натижасида сув омбори сув ресурсларини ҳаракатини суткалик бошқариш усулларини, сув омборларидан ишончли фойдаланиш усулларини, улардан ирригация ва энергетикада фойдаланиш самарадорлигини оширишни, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш усулларини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Амаль Солиева

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: