“UzTextileExpo – 2019” халқаро кўргазмаси

Пойтахтимизда Тошкент глобал тўқимачилик кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижлик компания вакиллари, ишбилармону тадбиркорлари ўз имкониятларини намойиш этадилар.
“UzTextileExpo – 2019” халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ва мода индустрияси кўргазмаси «Global Textile Days Tashkent –2019” дастури доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ёрқин намунаси бўлиб, ушбу кўргазмада Германия, Хитой, Латвия, Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, Словакия, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва Украина каби ўндан ортиқ давлатдан 160 компания ип-калавадан тортиб то тайёр кийим-кечак ва аксессуарларгача бўлган барча технологик ютуқлари ва инновацияларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этади.
Эътиборли жиҳати, кўргазма қатнашчиларининг 60 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ташкил этади. Улар орасида мамлакатимиз ҳудудларида фаолият кўрсатаётган пахта-тўқимачилик кластерлари вакилларининг илк иштирокчилари борлиги таҳсинга лойиқ.
Анъанавий тарзда Iteca Exhibitionsнинг кузги мавсуми бошланиши тўқимачилик ва тикув саноати профессионаллари учун UzTextile Expo-минтақадаги тўқимачилик ва мода саноатининг энг асосий халқаро кўргазмаси билан боғлиқ бўлади.
Жорий йилда UzTextile Expo 2019 11-13 сентабр кунлари Global Textile Days Tashkent 2019 доирасида ўтказилаётган кўргазма экспозицияси деярли икки баробарга ошди ва МКМ “Ўзэкспомарказ”нинг учта павилонини эгаллади.
Бугунги кунда «UzTextile Expo» – экспорт географиясини кенгайтирди ва узоқ муддатли ҳудудий ва ўзаро минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги имкониятларни очадиган, саноатни, шу жумладан, кичик ва ўрта бизнес субъектларини ривожлантириш ва тармоқни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва сотишнинг турли масалаларини ҳал қилиш борасидаги самарали майдонидир.
Улар орасида йирик байроқдорлар ва ишлаб чиқарувчилар, ҳамда махсус Кичик бизнес ҳудудида жойлашадиган кичик бизнес вакиллари бор. Бу йил юқори даражада интеграциялашган ишлаб чиқаришлар бўлмиш Бухоро, Андижон ва бошқа вилоятлардаги пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари биринчи маротаба кўргазмада иштирок этади ва ўз маҳсулотларини намойиш қилади. Улар ўзларининг тузилмаларида етиштирилган пахта толасидан тайёрланган маҳсулотларини тақдим этадилар.
Туркия павилони стендларида тикув фурнитураси, интерьер матолари, кийим, хонадон тўқимачилиги ва бошқа тўқимачилик буюмларини ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш қиладилар. Хитой павилони доирасида унга келувчилар синтетик тола, нотўқима материаллар, амалий материаллар ва фурнитура, кийим ва хонадон тўқимачилигини ишлаб чиқарувчилари билан учрашадилар.
Ўзларининг ёрқин дебютлари билан қуйидагилар иштирок этади: Оршан зиғиркорлик комибинати (Беларус Республикаси) – газлама ва зиғирдан маҳсулотлар, Термопол (РФ) — синтепон ва турли нотўқима материаллар, Chemosvit Fibrochem a.s. (Словакия) – полипропилен иплар, Hohenstein Textile Testing Institute (Германия) — сертификатлаштириш хизматлари, VOVK (Украина) – аёллар кийимлари ва пойафзали.
Кўргазма павиольонларидан Туркия тўқимачилик маҳсулотлари алоҳида ўрин эгаллаган. Масалан, уларда тикув фурнитураси, интерьер матолари, кийим, хонадон тўқимачилиги ва бошқа тўқимачилик буюмлари жой олса, хитойлик ишбилармонлар эса иштирокчиларни синтетик тола, нотўқима материаллар, амалий материаллар ва фурнитура, кийим ва хонадон тўқимачилиги ютуқлари билан ҳайратда қолдиради.
Бундан ташқари, Беларусь Республикасининг Оршанзиғиркорлик комибинати газлама ва зиғирдан маҳсулотлари, Россия Федерациясининг “Термопол” корхонаси синтепон ва турли нотўқима материаллари, Словакиянинг Chemosvit Fibrochem a.s. полипропилен иплари, Германиянинг Hohenstein Textile Testing Institute сертификатлаштириш хизматлари, Украинанинг VOVK аёллар кийимлари ва пойафзаллари кўргазманинг ёрқин дебютларидир.
— STAMPA текстил фабрикасинэнг директопи ўринбоссапи иштирокчи сифатида шундай дейди: Мазкур халқаро кўргазманинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича республикада иккинчи ўринни банд этиб турган мамлакатимиз етакчи саноатидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва Марказий Осиёнинг энг йирик товар бозорида турли хилдаги тўқимачилик ва текстил маҳсулотлари истеъмолчиларини топишга кенг йўл очмоқда. Бугунги кунда “Uztextile” бренди остидаги тўқимачилик маҳсулотлари Auchan, O’stin, Zolla, Koton, LCWaikiki, Modis, C&A, WalMart, Quelle,Primark каби жаҳонга машҳур кўплаб номларнинг савдо тармоқларида сотилмоқда.
Демак, ушбу нуфузли халқаро кўргазма чакана савдо шохобчалари, интернет-дўконлар, хонадон буюмлар дўконлари, интерьер салонлар учун кийимлар, хонадон ва интерьер тўқимачилиги ва интерьерни безаш учун материалларни етказиб берувчилари базасини кенгайтириш, фабрикалар билан тўғридан-тўғри манфаатли шартномаларни тузиш, шу билан бирга, ҳамкорларнинг янги тўпламлари билан танишишга имконият яратади.
Ушбу кўргазма доирасида меҳмон ва иштирок инфратурлар ўтказилиши режалаштирилган.

Яна ўқинг:  Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Амаль Солиева,
Марям Ахмедова.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: