Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтида полимерлар ҳақидаги фаннинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олимлар, тадқиқотчилар, ишлаб чиқарувчилар ҳамда хорижлик мутахассислар иштирок этмоқда.
Жиззах шаҳрида “Шу азиз Ватан барчамизники!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда фаол ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Иқтидорли болалар академик лицейида “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маданият ва санъат муассасаларининг ўрни” мавзусидаги анжуман бўлиб ўтди.
Наманганда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган ўқув-тренинг ўтказилди.
Фарғонада Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форумининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
6 июль куни Ўзбекистонда 342та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 10362 ҳолат), 106 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 6690 беморга жавоб берилган, 37 киши вафот этган, шифохоналарда 3697 нафар бемор даволанмоқда.…