Қон босимингиз пасайиб кетишнинг оддий ечими

Шундай инсонлар борки, уларда паст қон босими вегетатив асаб тизимига хос туғма хусусият ҳисобланади. Қон босими ўлчанганда, рақамлар 105/70 кўрсаткичидан паст даражани кўрсатса, бу – гипотония деб аталади. Унинг аломатлари – бош айланиши ҳамда оғриши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик.

Паст қон босими кўпинча юрак соҳасидаги етишмовчилик белгиси ҳисобланади. Бунда қон яхши айланмайди ҳамда томирлар бўшашади. Бундай ҳолатлар юракнинг яллиғланиш – эндо ва миокардитлар фонида юзага келади. Қуийдаги тавсиямиз сизга асқатиши мумкин:

  • Женьшень тиндирмаси тетиклаштириш хусусиятига эга, юрак ишини яхшилайди. Қон босими пасайиб кетганда 2 ҳафта давомида кунига 3 маҳал 15-25 томчидан қабул қилинг. Дозаси ошиб кетмаслиги керак. Акс ҳолда, уйқусизлик, бош оғриғи келиб чиқиши мумкин.
  • Ярим чой қошиқ занжабил кукунини аччиқ дамланган 1 стакан ширин чойга аралаштиринг. 1 ҳафта давомида 3 маҳалдан ичасиз. Дозаси ошиб кетмасин!

Нодира ҲАМРОЕВА,

олий тоифали шифокор-терапевт

Яна ўқинг:  Тананинг саломатлигини қўллаб-қувватловчи ягона витамин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: