Ўнг биқинда санчиқ пайдо бўлиши ниманинг асорати?

Кўпчилик тез юрганда ёки ўтирган жойида кескин ҳаракатланса, ўнг биқини санчиқ пайдо бўлишидан шикоят қилишади.

Ўнг ёнбош биқиндаги оғриқ жигар, ўт қопи, ўн икки бармоқли ичак фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар санчиқлар бирдан юз бериб, тез-тез такрорланаётган бўлса, албатта шифокорга мурожаат этинг. Оғриқ ўтиб кетган тақдирда ҳам, албатта мутахассис кўриги зарур. Шифокор назоратида жигар ва ўт халтасининг УТТтекшируви ўтказилади.

Баъзан ўт қопида тош бўлса ёки ушбу аъзонинг қийшайиши кузатилса ёхуд жигарда шиш бўлганида ҳам санчиқлар юз бериши мумкин. Текширувдан ўтганингиздан сўнг аниқланган ўзгаришга кўра зарур муолажа танланади.

 

Нодира ҲАМРОЕВА,

олий тоифали шифокор-терапевт

Яна ўқинг:  Сервитамин маҳсулотлар қиш заҳрини кесади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: