Пародонтоз насл сурадими?
Ҳақиқатан ҳам пародонтоз касаллиги насл суриши мумкин. Агар фарзандларингиз соғлигидан хавотирда бўлсангиз, уларга кичиклигидан гигиена қоидаларига амал қилишни ўргатинг. Чунки мазкур касаллик тиш гигиенасига амал қилмаганлар орасида кўпроқ кузатилади. Шунингдек, витамин В ва С етишмовчилигида ҳам пародонтозга йўлиқиш мумкин. Стоматолог кўригидан сўнг антибактериал дори воситалари ва витаминлар билан терапия тавсия этилган бўлиши керак. Барча кўрсатмаларга риоя қилсангиз, пародонтоз асоратларидан холи бўласиз.