Кўп туз истеъмол қилманг!
Йель университети (Нью-Хейвен ш., АҚШ) олимлари кўп миқдорда туз истеъмол қилиш паришонхотирлик келтириб чиқарувчи омиллардан бири эканлигини таъкидламоқдалар.
Янги тадқиқотда олимлар қандай қилиб туз бундай аутоиммун касаллигини ривожланиши билан боғлиқлигига аниқлик киритдилар.
Тадқиқот натижалари якунида маълум бўлишича организмда туз миқдорининг юқори бўлиши ҳужайраларда Wnt сигнал йўлининг, унинг компонентларидан бири β-катенин оқсилининг фаоллашувига олиб келади. Бу интерферон-гамма ва интерлейкин-10 цитокинлари – (ахборот ташувчи молекула)ни ишлаб чиқарувчи ва уни бошқарувчи Т-ҳужайраларнинг фаолиятини бузилишига олиб келади. Цитокинлардаги меъёрининг бузилиши марказий асаб тизимини емирувчи яллиғланиш бошланишига сабаб бўлади.
Д.Азимова