Кичкинтойлар маскани

Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги “Кичкинтой” номли 10-мактабгача таълим муассасаси 280 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 300 нафар кичкинтой таълим-тарбия олмоқда.

Ушбу муассасага малакали  педагог, халқ таълими аълочиси Муҳайё Шараббаева раҳбарлик қилиб келмоқда.

МТМда фаолият юритаётган 18 нафар педагог ходимнинг 5 нафари ўрта махсус маълумотли мутахассислардан иборат. Бу масканда ота-­оналар, маҳалла билан ҳамкорликдаги ишлар самарали йўлга қўйилган. Қолаверса, муассасада 3-6 ёшли қизлар учун “Зумрадойлар давраси” тўгараги йўриқнома асосида ташкил этилган бўлиб, мақсад уларни кичик ёшидан бошлаб миллий анъана ва урф-одатларимизга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Ўз касбининг жонкуяри Муҳайё Шараббаева меҳнатсеварлиги ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан бошқаларга ҳар томонлама ибрат бўлиб келмоқда. Шунингдек, МТМда кам таьминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзанд­ларига алоҳида ғамхўрлик кўрсатилади.

Ушбу мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари нафақат туман, балки вилоят ва республика миқёсидаги тадбирларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, “Ширинтой-кичкинтой”, “Севимли ўйинчоқлар” каби кўрик-танловларда болажонлар ўз истеъдодларини намоён этаётир. Бунда ўз касбининг жонкуярлари, таълим фидойилари бўлган меҳрибон тарбиячиларнинг ўрни беқиёс.

Мактабгача таълим муассасасидаги ҳар бир машғулот янги педагогик технологиялар асосида ўтилади. Туманда 10-сонли мактабгача таълим муассасаси тажриба майдончаси ҳисоб­ланади.

 

Саодат ГАИПОВА

Яна ўқинг:  Боланинг бегонаси бўлмайди, аммо ўз фарзандимиз бегоналашса-чи?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: