Ёлғоннинг миси чиқди

Юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланмоқда.

Хусусан, имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан ажратилаётган намунали уй-жойлар юртдошларимиз фаровонлиги, оилаларимиз хотиржамлигини таъминлаш сари ташланган муҳим қадам бўлди. Лекин мана шу шинам хонадоннинг басавлат соҳибига айланиш йўлидаги орзусига Султонмурод Мирзааҳмедов фуқаро Ирода Назруллаева (исм-фамилиялар ўзгартирирлган) билан шерикчиликда алдамчиликни калит қилди.

С.Мирзааҳмедов Тошкент шаҳрида имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан ажратилаётган намунали уйга эришиш мақсадида ҳеч қаерда ишламаслиги, аниқ бир даромад олишга имкони йўқлигини билган ҳолда И.Назруллаева билан жиноий тил бириктириб, 2017 февраль 16 март куни “Миллениум Фоод” МЧЖда менежер лавозимида ишлаши, йиллик иш ҳақи 9.407.786 сўм 80 тийинни ташкил этиш тўғрисидаги сохта маълумотнома тузиб, раҳбар имзосини қалбакилаштиради.

 

 

Сўнгра корхона муҳрини босган ҳолда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг ҳудудий комиссиясига тақдим этиб, Сергели туман 6-даҳасидаги 14-уй 88-хонадоннинг ажратилишига эришади. Аммо ёлғоннинг умри қисқа деганларидек, тез орада “қаҳрамон”лар қилмиши фош бўлади.

– Жорий йилнинг 23 апрелида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди очиқ сайёр суд мажлиси Султонмурод Мирзааҳмедов ва Ирода Назруллаевага оид жиноий ишни кўздан кечириб, судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, тўпланган материаллар билан танишиб чиқди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди раиси Ё. Ҳайдарова. – Бағрикенглик, инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда суд Султонмурод Мирзааҳмедов ва Ирода Назруллаевани айбларига иқрорлиги, қилмишларига пушаймонлиги, оилавий аҳволи, муқаддам судланмаганлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфсизлиги даражасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддасига биноан жазодан озод этди.

 

Бундан минг йиллар аввал улуғ бобомиз Юсуф Хос Ҳожиб “Тана ва нафсга эрк берма ва бўйин эгма, унинг истаклари эрмак ва ўйин, алам ва қайғу келтиради” деб ёзганида нақадар ҳақ бўлганлигини ушбу инсонларнинг афсус-надоматлари, уятдан хам бўлган бошлари тасдиқлаб турибди. Шундай экан ҳеч биримиз тўғри йўлдан адашмайлик!

 

Гўзал МАТЁҚУБОВА

Яна ўқинг:  МТМдан мактаб сари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: