Спортсевар болалар

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Навоий вилоят минтақавий филиали, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги 5-сонли «Наврўз» мактабгача таълим муассасасида «Кичкинтой – ширинтой» номли спорт мусобақаси ўтказилди.

Унда мусобақанинг туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари иштирок этишди.

Мусобақани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда улар қалбида спортга бўлган меҳрни янада оширишдан иборатдир.

Мусобақа якунига кўра Қизилтепа туманидаги 13-сонли «Ғунча» мактабгача таълим муассасаси биринчи ўринни, Кармана туманидаги 6-сонли «Камалак» мактабгача таълим муассасаси иккинчи ҳамда Нав­баҳор туманидаги 1-сонли «Олтин балиқча» ва Хатирчи туманидаги 5-сонли «Юлдузча» мактабгача таълим муассасалари учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ф.РАҲИМОВА,

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Навоий вилоят минтақавий филиали директори

Яна ўқинг:  “Билимлар куни” – марралар сари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: