Саратонга сабаб – асосий озиқ-овқатлар

Олимлар бир неча йиллик тиббий хулосалардан сўнг саратон касалини келтириб чиқарувчи асосий иккита маҳсулотни аниқлашди.

Уларнинг фикрига кўра меъда ва ичакларда саратон касалининг пайдо бўлишига биринчи навбатда қайта ишланган қизил гўшт истеъмол қилиш кирар экан. Аниқроғи, гўштнинг ўзи эмас, уни узоқроқ сақлаб туриш учун ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшиладиган нитрат ва нитрит кимёвий моддалари саратоннинг келиб чиқишига сабабчисидир.

Тадқиқотларга кўра уларнинг кунига 50 грамм бекон истеъмол қилишлари ўсма хасталиги касали пайдо бўлиши эҳтимолини 18 фоизга оширади.

Рак касалини келтириб чиқарувчи озиқ-овқатлар орасида иккинчи ўринда – шакар турар экан. Бу борада аниқ далиллар топилмаган бўлсада бугунги кунда ушбу маҳсулот жуда кўп егуликлар таркибига қўшилиши исботланди. Бунинг оқибатида одамларда ортиқча вазн пайдо бўлиши кузатилмоқда. Маълумки, ортиқча вазн – ракнинг пайдо бўлиш эҳтимолини бир неча баробар оширади.

Шу ўринда олимлар организмда канцероген моддалар ошиши ва рак касали пайдо бўлишининг олдини олиш учун кўк чой, анор, балиқ, кўкатлар ва резавор мевалар, саримсоқпиёз, пиёз ва кўпроқ мева-сабзавотлар ҳамда газсиз минерал сув истеъмол қилишни маслаҳат беришмоқда.

Яна ўқинг:  ОИВ вакцинаси синовда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: