Ўзбекистонда электрон ID-картани жорий этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳаси билан янги тушунча – “идентификацион электрон карта” (ID-карта) киритилмоқда. Таъкидланишича, идентификацион электрон карта бу – эгасининг шахсини республика ҳудудида тасдиқлайдиган ҳужжатдир.
ID-карта ҳар бир фуқаро идентификациясининг ягона рақами ва шахсий маълумотларига эга бўлади. Уни давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлаш учун қўллаш режалаштирилган.