Фуқароларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган муҳим ҳужжат қабул қилинди
Олий Мажлис Сенатининг 28 июнь куни бўлиб ўтган 15-ялпи йиғилишида “Жамоат жойларида чилим ва сигарет чекишни чеклаш тўғрисида”ги қонунни маъқуллаганди. Белгилаб қўйилганидек, ушбу қонуннинг мақсади жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Мазкур қонун фуқароларнинг соғлиғини чилим ва электрон сигареталар чекишнинг зарарли таъсиридан, у билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан муҳофаза қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шароитларини яратишга қаратилган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.