Окорошка

 Бугун юртимизда иссиқ ёз фасли ҳукмронлик қилмоқда. Бундай пайтда сувсизланган тана кўпроқ чанқоқбосди ичимлик ва егуликлар талаб қилади. Қуйида эса сизларга ана шундай роҳатбахш, тез ҳазм бўлувчи, асосийси, фойдали таомлардан бирининг тайёрлаш усулини ўргатамиз.

Зарур масаллиқлар: 1 литр қатиқ, 250 мл. газли сув, 4 дона қайнатилган тухум, 4 дона қайнатилган картошка, 2 дона бодринг, 1 та булғор қалампири, 200 гр. пиширилган колбаса ёки пиширилган мол гўшти, бир боғ кўк пиёз, редиска ва таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: аввал идишга қатиқ ва газли сув солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Кейин эса тухум, картошка ва колбаса кубикча шаклида тўғралади. Сўнгра, бодринг, булғор қалампири, редиска ва кўк пиёзни ҳам майда тўғраб, ҳамма масаллиқ каттароқ идишга солинади. Кейин эса устидан тайёрланган сувли қатиқ солинади ва таъбга кўра туз ва мурч қўшилади.

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Муробболи бананчиклар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: