Aвгуст кенгашлари иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг касбий маҳорати ва маданиятини юксалтириш бўйича устувор вазифаларни белгилаш, 2013-2014 ўқув йилида энг долзарб йўналишларни белгилаб олиш, бунда ҳудудий бошқарув идоралари ҳамда таълим муассасалари раҳбарларининг масъулияти, ташаббускорлигини ошириш мақсадида Республика ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар халқ таълими муассасалари ходимларидан иборат жами 416 нафар мутахассис ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар, илғор педтехнологиялар асосидаги интерфаол усулларни ўқув жараёнларига татбиқ этиш, таълим-тарбия мазмунини янги сифат босқичига кўтариш, ахборот-коммуникация технологияларидан таълим тизимида унумли фойдаланиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўқув семинарида таъкидланганидек, жорий йилнинг 10-15 август кунлари барча вилоятларда вилоят методика маркази раҳбарлари ва ҳудудий малака ошириш институтлари тренерлари ёрдамида Август кенгашларининг шўъба йиғилишлари учун тренерлар тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

22-25 август кунлари юртимизнинг барча туманларида ялпи йиғилишлар ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Яна ўқинг:  Тарвуздан музқаймоқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: