Спортчиларимиз жуфтликда совриндор бўлди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган “Олтин мерган” халқаро турнирининг аралаш жуфтлик мусобақаларида ҳамюртларимиз шоҳсупага кўтарилди.
Терма жамоамиз мураббийлари аралаш жуфтликлар ўртасидаги баҳсларда етакчи спортчиларимиз Сакина Мамедова ҳамда Вадим Скороваровларнинг имкониятларини синовдан ўтказишди. Якуний натижаларга кўра ҳамюртларимиз қайд этган кўрсаткич учинчи ўрин билан баҳоланди.
“Олтин мерган” халқаро турнирида юртимиз шарафини Елена Кузнецова,, Олима Комилова, Зайнаб Пардабоева, Алина Тарасова, Сакина Мамедова, Вадим Скороваров, Саидхон Сайфуддинов, Роман Голошапов, Артем Чернишев ҳимоя қилди.