1 апрелдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси пулларини тўлашнинг янги механизми ишга тушади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида кўзда тутилган бюджет маблағларидан фойдаланиш жараёнининг қулайлиги ва соддалиги юзасидан танқидий таҳлиллар олиб борилмоқда. Ушбу масалага бағишланган йиғилишда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пулларининг ўз вақтида тўланиши ва тўлов жараёнини соддалаштириш масаласи қаттиқ танқид қилинди.

Йиғилиш якунига кўра вазирлик раҳбарияти томонидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашда ахборот технологиялари ҳамда тўғридан-тўғри мулоқотсиз алоқа шаклларини жорий этиш, шунингдек, талаб этилаётган ҳужжатлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва тўлов жараёнини соддалаштириш юзасидан топшириқлар берилди. Натижада, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб харажатлар сметалари бўйича бўш турган (иқтисод қилинган) маблағлар ҳисобидан нафақаларни тўлайдиган бюджет ташкилотлари бюджет маблағларини бош тақсимловчилари ва молия органлари билан келишмаган ҳолда “UzASBO” дастурий мажмуасига мустақил равишда ўзгартириш киритиш орқали ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаб бериш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, қўшимча ҳужжатларни (яшаш жойидан маълумотнома, никоҳ тузилганлик тўғрисида гувоҳнома, меҳнат дафтарчаси ва паспортнинг нусхаларини) тақдим этиш бўйича талаб бекор этилиб, ўрнатилган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тўловлар амалга оширилади.

Электрон тарзда талабномаларни тақдим этиш жараёнини жорий этиш бюджет ташкилотларининг (қоғоз ва почта) харажатларини қисқартириш имконини беради ҳамда ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлайди.

Молия вазирлиги ахборот хизматига маълумотларига кўра мазкур механизм 2018 йил 1 апрелидан бошлаб тўлиқ ишга туширилади.

Яна ўқинг:  Ҳар дарахт барги бир дунё ҳикоя

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: