“Саломатлик” поезди илк бор Андижонда

Хабарингиз бор, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган “Саломатлик поезди” авваллари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳамда Навоий вилоятларининг олис ва чекка, экологик ноқулай ҳудудларига бориб, у ердаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига малакали тиббий хизмат кўрсатар эди.

2018 йилнинг 16-21 январь кунлари мазкур поезд янги – Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб водий сафарига отланди. Мақсад вилоятнинг чекка тумани – Пахтаобод аҳолисига инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатишдан иборат.

Жорий йилнинг 16 январь куни “Тентаксой” темир йўл станциясида Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари М. Юнусова, Пахтаобод тумани ҳокими Ф. Хожиматов ва туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида “Саломатлик” поездини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.

Лойиҳа доирасида малакали мутахассислар Пахтаобод туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказди. Касаллик аниқланган беморларга соғломлаштириш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилиб, вилоят ва туман шифохоналарига даволаниш мақсадида йўналтирилди.

Тиббий кўрик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Саломатлик тиббий-санитария ёрдами поезди” шифокорлари, фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари, шунингдек, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан амалга оширилди.

Фонднинг вилоят филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ҳамкорлигида жами 750 нафар аҳолига дори-дармон, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак, болалар тагликлари ва санитария-гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида оилада тиббий маданиятни шакллантириш, ёшларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғломлаштириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, камқонлик, бўқоқ касаллигининг олдини олиш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Андижон вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадасининг мутахассислари, туман тиббиёт бирлашмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди.

Ушбу хайрия акцияси доирасида пахтаободликларга жами 1 миллиард 312 миллион сўмлик инсонпарварлик ёрдами етказилди.

“Саломатлик поезди” мутахассислари томонидан Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож жами 734 нафар аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга 2 334 та тор мутахассислик бўйича маслаҳатлар берилди:

 

Сарвар ИСҲОҚОВ,

Яна ўқинг:  Ўзбекистон ва Буюк Британия ўзаро беллашади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташкилий-услубий бўлими етакчи мутахассиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: