Миша Ге – халқаро турнир совриндори
Францияда фигурали учиш бўйича ўтказилган Гран-при турнирида ҳамюртимиз Миша Ге бронза медали соҳибига айланди.
Турнирнинг илк кунида қисқа дастурда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи 11 нафар гимнастикачи ичида 85,41 балл тўплади. Ушбу натижа Миша учун шахсий рекорд ҳисобланади.
Вакилимиз мусобақа якунларига кўра 258,34 балл тўплаган ҳолда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади.
Т. ОРТИҚОВА