Келажак давомчилари

Келажак авлод ҳақида қайғуриш, уларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимиздан саналади.

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахту саодати, фазлу камолини кўриш учун меҳнат қилади. Шундай оилада катта бўлган фарзанд миллий анъаналар, қадриятлар, урф-одатларни ҳурмат қиладиган комил, баркамол шахс сифатида вояга етади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда ўтган даврда мамлакатимизда мактабгача таълимни ривожлантиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жорий йил 9 сентябрь куни Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг имзоланиши бунга яққол мисол бўла олади.

Айтиш керакки, айни пайтда республикамиздаги барча мактабгача таълим муассасаларини қайта реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Буни пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган “Баҳор” номли 507-сонли мактабгача таълим муассасаси мисолида кўришимиз мумкин. Ушбу муассаса ўтган йил қайта таъмирдан чиқарилган бўлиб, барча қулайликларга эга. Айниқса, боғча ҳовлисида ўрнатилган эртак қаҳрамонларининг ҳайкалчалари, турли-туман шакл берилган гуллар болаларни боғча томон чорламоқда. Ҳозирда муассасадаги 10 та гуруҳда жами 239 нафар шириндан шакар бола тарбияланмоқда. Бундан ташқари муассасада инглиз тили, шахмат, ўзбек жанг санъати, рақс ҳамда ўзбек тили тўгараклари мунтазам равишда фаолият кўрсатмоқда. Тўгаракларга болажонлар ёши ва иқтидорига қараб тақсимланган.

Яқинда МТМда “Ҳосил байрами” бўлиб ўтди. Тадбирда болажонларнинг ота-оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Байрамда болажонлар мева ва сабзавотлар, полиз экинлари ҳақида ёд олган шеърларини ёдлаб беришди ва қўшиқлар куйлашди. Улар тарбиячи ва мусиқа раҳбари билан рақсга тушиб, саҳна кўринишлари намойиш этишди.

Ш. МАМУРОВ

Яна ўқинг:  “Тошкент мода ҳафталиги – 2017”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: