Сув таъминоти соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

Сўнгги ўн йил мобайнида Ўзбекистон ҳукумати сув таъминоти ва санитария (СТС) хизматлари модернизациясига катта маблағлар йўналтирди. Ушбу масала бўйича эришилган ютуқларга қарамасдан мамлакат фуқаролари, айниқса, қишлоқ жойларда ҳамон тоза ичимлик суви билан муаммоларга дуч келмоқда.

Жорий йил 7 ноябрь куни пойтахтимизда Жаҳон банки ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан семинар ташкиллаштирилди.

Айтиш керакки, ҳозирги кунда Жаҳон банки Ўзбекистонда қиймати тахминан 2 млрд. доллар бўлган 16 та лойиҳанинг амалга оширилишини қўллаб-қувватламоқда. Улар қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарсозлик, сув таъминоти ва санитария каби устувор йўналишларни қамраб олади.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда илк бор глобал тадбиркорлик ҳафталиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: