Ўзбекистонда янги давлат қўмитаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилди. Унинг асосий вазифа ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

Ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш;

Ҳайвонлар юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш, тезкор аниқлаш, ташхис қўйиш ва эпизоотик барқарорликни таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини мониторинг қилиш;

Ҳайвонларни турли касалликлардан сақлаш, ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот ва хом ашёлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида идоравий ва ишлаб чиқариш хизматлари, шунингдек, хусусий ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга ошириш;

Илмий-тадқиқот ишлари йўналишларини белгилаш, фундаментал, амалий ва инновацион ишланмаларни ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш ва бу мақсадларда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда илғор технология ва тажрибаларни ветеринария соҳасига жорий қилиш ва бошқалар.

Ветеринария соҳасида илмий-тадқиқотлар ҳажми, кўлами ва сифатини ошириш мақсадида мазкур фармонга мувофиқ:

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Ветеринария илмий-тадқиқот институти Давлат ветеринария қўмитаси тизимига ўтказилди;

Республика давлат ветеринария лабораторияси, Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари давлат лабораторияси ва Парранда касалликлари бўйича давлат ветеринария лабораторияси тугатилиб, уларнинг негизида Республика ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилди;

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифатини назорат қилиш давлат лабораторияси Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказига айлантирилди.

Яна ўқинг:  Буқоқни аниқлашда...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: