Ҳушёрлик – хавфсизлик кафолати

Ҳар бир воқелик замирида турли сабаблар мавжуд. Агар олис мозийдан бугунги замонавий технологиялар асригача бўлган йўлимизга назар ташласак, ҳар бир янгилик ва тараққиёт омилида инсон онги-шуури билан боғлиқ ҳаёт ҳақиқати кўзга ташланади.

Бошқа соҳаларда бўлгани каби ёнғин хавфсизлиги тизимидаги жараёнлар ҳам айни фикримизга ҳамоҳангдир.

Айтиш керакки, Республикамизда ёнғин хавфсизлиги хизмати йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида бу хизмат таркиби ва тузилиши тўла шаклланиб, замонавий ёнғин ўчириш техникалари ҳамда воситаларига эга бўлди. Мустақиллик йилларида ушбу ташкилот ўз куч ва салоҳиятини тўла намоён эта олган хизматга айланди. Яқин ўтмишда Ёнғиндан сақлаш бошқармаси деб юритилган тизим Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси, унинг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда бўлинмаларига айланди. Мазкур бошқармалар ва бўлинмалар қошида фаолият кўрсатаётган Ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган Ёнғин хавфсизлиги қисмлари ходимлари жойларда содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш билангина чегараланиб қолмасдан корхона ва ташкилотларда, кенг аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этиб, юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисалар олдини олишга, хавфсизликни таъминлашга эришмоқдалар.

Рустам ХАЛМЕНОВ,

пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани

ЁХБ инспектори, сержант

Яна ўқинг:  Сотимбойнинг касали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: