Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-34)
- Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор мамлакат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Сайловлар жараёнида оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш: қонунчилик ва амалиёт” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
- Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси тасарруфидаги Нукус аэропорти ҳам халқаро андозаларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди.
- Жиззах вилояти ҳокимлигида БМТ тараққиёт дастурининг “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролар иштироки ва ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Жиззах ва Наманган вилоятларида амалга оширилаётган ҳокимликнинг замонавий ахборот хизмати моделига бағишланган вилоятлараро тақдимот ўтказилди.
- Термиз шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ватанимиз Мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи якунланди.
- Ўзбекистон Давлат консерваториясида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!” мавзуидаги анжумани бўлиб ўтди.
- Самарқанд туманидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.