Олимлар кўриш қобилиятини юқори даражада яхшилаш йўлини топди

Ocumetics Technology Corporation компанияси ноёб сунъий кўз гавҳарини синовдан ўтказди. Компания ходимларининг сўзларига қараганда, ушбу кўз гавҳари мураккаб бўлмаган операция ёрдамида беморга ўрнатилади. Натижада беморнинг кўриш қобилияти 100 фоизга тикланади. Унинг ноёб жиҳати – ўзини ўзи бошқара олади.

Сунъий кўз гавҳари турли масофадаги нарсаларни юқори тиниқликда (ўттиз метрдаги предметни кичик қисмларигача) кўриш имконини беради. Унинг яна бир афзал томонларидан бири – кўзни тез чарчатмайди. У эгилувчан хусусиятга эга бўлгани учун таркибига такомиллаштирувчи қисмларни ҳам ўрнатиш мумкин. Олимлар ушбу кашфиёт кўз хиралигидан азият чекувчи инсонларга катта ёрдам беришини таъкидламоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ОҚИЛОНА ОВҚАТЛАНИШ – УЗОҚ УМР ГАРОВИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: