Онлайн-танишув кайфият бузилишига сабаб бўлади

АҚШлик тадқиқотчилар 700 нафар қиз ва 120 нафар йигитни сўровдан ўтказди. Иштирокчиларнинг бир қисми тематик иловалардан фойдаланди. Қатнашчиларнинг барчаси кайфият, ўз ташқи кўринишидан қанчалик мамнунлиги, ўзига қандай баҳо бериши тўғрисидаги саволларга жавоб берди. Бундан ташқари, улардан ўз ташқи кўриниши туфайли одамларнинг тазйиқига дуч келган-келмагани ҳақида ҳам сўралди.

Тўпланган маълумотлар таҳлили онлайн танишув иловалардан фойдаланувчи иштирокчилар реал ҳаётда танишувчиларга нисбатан салбий ҳис-туйғуларни анчагина кўпроқ бошдан кечиришини кўрсатди. Жинсидан қатъи назар илова фойдаланувчилари ўзларини тез-тез бошқалар билан таққослаб туради ва ўзи хоҳлаганидек кўринишга эга эмаслигини сезади. Оқибатда улар ўзларига паст баҳо беради, кайфияти ёмонлашади. Тадқиқотчилар бунга онлайн танишувда ташқи кўриниш асосий рол ўйнашини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Одамлар онлайн танишувда дўстларни суратларига қараб танлайди ёки рад этади.

Тадқиқотчилар сурат билан реаллик ўртасида катта фарқ борлигини унутмасликни, шунингдек, иловалардан ҳаётдаги ўрнини баҳолаш усули сифатида фойдаланмаслик кераклигини таъкидламоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ҳаётни асраш омиллари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: