Ёш шахматчиларимиз Осиё чемпионатида 18 медални қўлга киритди

Хитойда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ёш спортчиларимиз 8 олтин, 6 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритиб, йигирмадан зиёд давлат терма жамоалари ўртасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Нуфузли мусобақанинг стандарт шахмат бўйича 11 ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларида Умида Омонова 8 очко билан биринчи ўринни эгаллаб, Осиё чемпиони бўлди. У блиц шахмат бўйича ўтказилган баҳсларда ҳам 8 очко билан олтин медални қўлга киритиб, рапид йўналишида 5,5 очко жамғарган ҳолда кумуш медаль билан тақдирланди.

Ушбу ёш тоифасидаги ўғил болалар баҳсида Олмос Раҳматуллаев 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Рапид ва блиц йўналишларида эса тенгсиз эканини исботлаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

7 ёшгача қизлар баҳсида қатнашган Афрўзабону Рўзиматова 7 очко билан кумуш медални қўлга киритди. Унинг блиц йўналишидаги иштироки эса ғалаба билан якунланди – 7 очко ва олтин медаль. Рапид йўналишида 5,5 очко билан иккинчи бўлди.

10 ёшгача қизлар мусобақасида Ситора Сапарова бронза, 13 ёшгача қизлар баҳсида яна бир шахматчимиз Юлия Хегай ҳар уч йўналишда муваффақиятли иштирок этиб, иккита кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди. Ўғил болалар ўртасида Мирфайз Суннатов блиц йўналишида 6,5 очко жамғариб, чемпионатнинг бронза медали билан тақдирланди. Шунингдек, 9 ёшгача қизлар ўртасида Зилола Актамова блиц йўналишда 8,5 очко билан биринчи, рапид йўналишда 5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ННТ фаолияти: самарали ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: