Мутахассислар фикри: машина ҳайдаётганда мусиқа тингламаслик керак

Машина ҳайдаб кетаётганда мусиқа тинглаш диққатни жамлаш қобилиятига жиддий таъсир кўрсатади. Лондон университети коллежи тадқиқотчилари 19 нафар кўнгилли иштирокида тажриба ўтказди.

Қатнашчилар қоронғи ва овоз ўтказмайдиган хонада, учта овоз кучайтиргиш рўпарасида ўтиришди. Улар фаққат битта кучайтиргичдан чиқаётган товушга диққатини қаратиб, қолганларини эътибордан четда керак эди. Шундан сўнг иштирокчилар учала буюмдан бирига қараб ўтиришди. Мутахассислар махсус қурилма ёрдамида уларнинг мия фаоллигини назорат қилиб борди.

Маълум бўлишича, қатнашчилар товушига этибор берилган калонкаларга қараб ўтирган пайтда реакция вақти кўпроқ бўлган. Шунингдек, бундай ҳолатда диққатни жамлаш қийин бўлгани учун мия фаоллиги ҳам ошган.

Тадқиқотчилар фикрича, мия ҳар доим овоз чиқаётган нарсага эътибор қаратишни талаб қилади. Агар бу талаб бажарилмаса, мия қийин аҳволга тушади. Ушбу ҳолат руҳий сиқилиш пайтида, кексаларда ва яхши эшитмайдиган одамларда кўпроқ кўзга ташланади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қандай хасталикларда уқалаш муолажаси мумкин эмас?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: