Ҳудудларда жамоат транспортида йўл ҳақини электрон тарзда тўлаш тизими жорий этила бошлади

Ҳудудларда электрон тўлов тизимини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар транспорт тармоғида ҳам фаол амалга оширилмоқда.

Йўловчиларга тўловларни электрон тарзда тўлаш имкониятини яратиш мақсадида Yiwu Angnu Trading Company компанияси (Хитой) томонидан ишлаб чиқарилган 200 валидатор, 30 минг NFC (контактсиз транзакция) электрон чипли карталари олиб келинган.

Андижон шаҳрида синов тариқасида ишга туширилган янги турдаги электрон қурилмалар ўзини тўла оқлади. Жорий йилнинг 1 май куни Андижон шаҳрида 150 автобусга валидаторлар ўрнатилиб, тизим расман ишга туширилди. Ҳозирги кунда Андижон шаҳридаги ўнта автобус бекатида йўловчиларга электрон тўлов карталарни сотиш ва маблағ билан тўлдириш хизматлари кўрсатилмоқда.

Таъкидлаш керакки, йўл ҳақининг нақд пулсиз амалга оширилиши қатор қулайликларга эга. Йўловчи дастлаб автобекат ёки банк муассасасидан 15 минг сўмга (шундан 5 минг сўми йўловчининг ҳисобига тушириб берилади) карта сотиб олади. Кейинчалик нақд пул тўлаш ёки банк пластик карточкасидан онлайн тартибда пул тушириш орқали ҳисобни тўлдириб бориши мумкин бўлади. Муддати икки йиллик бўлган карталардан бутун оила аъзолари фойдаланиши мумкин.

Картадан фойдаланиш тартиби жуда оддий. Чиптачи картани валидаторга теккизганда йўл ҳақи автоматик равишда белгиланган тариф бўйича ечиб олинади. Тўловни тасдиқлаш мақсадида сана, вақт, йўналиш номи, автобус ва карта рақами ҳамда қолган маблағ ҳақида ҳисоботлар қайд этилган чипта берилади. Чипта одатдаги чипталардек тўлов тасдиғи сифатида автобусдан тушгунга қадар сақланиши керак.

ЎзА

Яна ўқинг:  ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: