Олхўрили пирог

Зарур маҳсулотлар: 700 гр. олхўри, 180 гр. шакар, 300 гр. ун, 200 гр. маргарин, 4 дона тухум, 250 мл. сут, 250 гр. қаймоқ, туз, ванилин, қабартиргич.

Тайёрланиши: 125 гр. хона ҳароратида турган маргаринга ун, 75 гр. шакар, 1 дона тухум солиб, юмшоқ хамир қорилади. Тиндирилган хамир махсус пирог қолипга солинади. Сўнгра хамир устига данаги олинган олхўриларни териб, қизиган газ печида 170 даража ҳароратда 15 дақиқа давомида пишириб олинади.

Сўнг алоҳида идишга 3 ош қошиқ сут, 3 дона тухум, 2 ош қошиқ ун, шакар солиб, яхшилаб аралаштирилади. Бир вақтнинг ўзида газдаги идишга сут, қаймоқ, шакар ва маргарин солинади. Маргарин эригач, юқоридаги тухумли қоришмани солиб, 5 дақиқа давомида аралаштириб турилади. Сўнгра пирог хамирига тайёр бўлган кремни солиб, газ печига 5 дақиқага қўйилади. Пирог усти қизариб чиқиши билан газдан олиб, шакар кукуни ва олхўри билан безатилади.

Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Анжир – жаннат меваси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: