Фаровон кунлар шукронаси
Бухоро шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аминжон ота Аҳмаджонов мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун.
97 ёшни қаршилаган отахон навқирон йигитлик даврини уруш жанггоҳларида ўтказган. Фронтдан қайтгач, узоқ йиллар халқ хўжалигининг турли соҳаларида хизмат қилди. Турмуш ўртоғи билан 11 фарзандни тарбиялаб вояга етказди.
– Бугунги дориломон кунларни кўриш насиб этгани учун Яратганга беадад шукр, — дейди Аминжон ота. – Инсон қадри улуғланган юртимиз тинч, ҳаётимиз ҳамиша фаровон бўлсин!
Тоҳир ИСТАТОВ,
ЎзА