Хорижлик шифокорлар Бухорода

Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Жанубий Кореянинг “Vision Carе” халқаро ташкилоти офтальмолог-шифокорлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди соҳага оид давлат дастурлари ижроси доирасида бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Жанубий Кореянинг “Save the Children” халқаро фонди ва бошқа муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилиши натижасида туғма юрак нуқсони, қўл-оёқ бўғимлари, тери куйиш асоратлари ва бошқа хасталиклар билан оғриган бир гуруҳ болалар бепул соғломлаштирилди.

“Daewoo International” корпорацияси ҳомийлигида “Vision Care” халқаро ташкилотининг бир гуруҳ шифокорлари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Мурожаат қилганларнинг қарийб 100 нафарида катаракта бартараф этилиб, кўз гавҳари алмаштирилди.

Акция доирасида чуқурлаштирилган офтальмологик текширувлардан ўтган беморлар дори-дармон, махсус кўзойнаклар билан бепул таъминланди. Уларга кўз хасталикларининг олдини олиш юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.

 

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Юк аравачаларидан фойдаланиш бепул бўлди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: