ЁШЛАР – ЮРТ ТАЯНЧИ

Истиқлол муқаддас заминимизда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг ор-номуси, ифтихорига айланди, десак асло муболаға бўлмайди. Умрбоқий анъаналар, урф-одатлар, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида камол топаётган ёшларимиз эса тобора юртимизнинг ҳал қилувчи кучига айланиб бормоқда. Мамлакатимизда уларнинг баркамол ва етук инсон бўлиб вояга етишишига эътибор қаратилмоқда. Зеро, ҳар томонлама етук инсон мамлакат таянчидир. Табиийки, бундай ғамхўрлик уларнинг катта ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Шу ўринда Бухоро вилояти Жондор Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратиб берилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритиш ўринлидир.

2012-2013-ўқув йилида коллежда олиб борилган маънавий ва маърифий ишлар кўлами кенг қамровли бўлиб, мунтазам равишда турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Коллежда ҳар ойнинг биринчи жума куни маънавият куни сифатида, ҳар ҳафта жума куни коллежда маънавият соатлари ўтказилади. Бу каби тадбирларда коллежнинг кўплаб иқтидорли талабалари муносиб иштирок этадилар ва тақдирланадилар. Энг муҳими, ёшларимизнинг эртанги кунидан кўнгли тўқ, шашти баланд. Мана шундай ёшлар нафақат юрт ишончи, балки бугун ва эртанги кун равнақини белгилаб берувчи кучдир.

Айтиш жоизки, коллеж раҳбарияти, томонидан, ёшларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш, аждодларимиз қолдирган бой маданий меросни асраб-авайлашга ўргатиш мақсадида Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасини ўқувчилар устозлар билан зиёрат қилиб келишди. Ўқувчилар у ердан маънавий озуқа олиб қайтишди.

Муаттар Байрамова,

Жондор Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси

Яна ўқинг:  ЯХШИЛИК УЛАШИБ ЯШАШ ЗАВҚИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: