Антибиотиклар ва тўғри овқатланиш ўпка касалликларини даволашда муҳим

Кузнинг намгарчилиги, қишнинг аёзли совуқ кунлари, грипп хасталиги, ЎРВИ кабилар кишини мунтазам ҳапдори, инъекция, йўталга қарши малҳам дори-дармонларни истеъмол қилишга мажбур қилади.

Бундай пайтларда ҳар бир беморнинг ҳеч бўлмаганда бир маротаба бўлсада антибиотик қабул қилишига тўғри келгандир. Аммо камдан кам одам бу даво муолажасининг самарали таъсири кўпинча бизнинг таомномамизга боғлиқ эканлигидан хабардор. Бундай ҳолатларда табиий мева-сабзавот, шарбатларнинг ўзига хос муҳим ўрни бор.

Инсон организми учун кундалик суюқлик миқдорининг ҳажми икки литр ҳисобланади. Аммо хаста одам антибиотиклар қабул қилаётган пайтда суюқлик миқдорини 3-3,5 литрдан камайтирмаслиги зарур. Бу суюқликларни бирдан ичиш эмас, балки вақти-вақти билан истеъмол қилиш лозим. Биринчи навбатда мевали шарбатларга эътибор қаратинг. Буларга организмни инфекция билан қарши курашишга кўмаклашувчи ҳамда унинг таркибида С витамини бор лимонли чой ва наъматакли дамлама киради. Аскорбин кислотасига айниқса, олма, қулупнай, шафтоли, апельсин шарбати ниҳоятда бой саналади.

Дориларни қабул қилиш вақти ярим ёки бир стакан суюқлик ичиш даркор. Ана шунда у меъда шиллиқ қаватига ножўя таъсир этмайди. Аммо бу қоиданинг ҳам ўзига хос истисноли жиҳатлари бор. Масалан, сульфаниламидли препаратларни яхшиси газсиз ишқорли минерал сув билан ичганингиз маъқул. Бунда чой ва қаҳва ичиш мутлақо таъқиқланади. Зеро, унинг таркибида дори-дармоннинг таъсирини камайтирадиган моддалар мавжуд. Шунинг учун бундай шарбатларни антибиотикларни ичгандан сўнг бир соатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади. Антибиотиклар билан даволаниш чоғида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳам мумкин эмас. Шунингдек, ушбу даво муолажаларини олишда иммун тизимини мунтазам протеин билан озиқлантириб турмоқ лозим. Бунда балиқнинг турли хил турларидан истеъмол қилиб туриш керак. Шуни унутмангки, балиқ маҳсулотларининг кунлик меъёри 250 гр. Ҳар тонг нонуштага қизил, ёки қора икрадан тайёрланган икки дона бутерброд истеъмол қилиниб турилса мақсадга мувофиқ саналади. Агарда сиз гўштли маҳсулотлардан тановул қилмоқчи бўлсангиз қўй гўштидан бироз ўзингизни тийганингиз маъқул. Уй товуғи, бузоқ, курка, қуён гўшти (кунлик меъёр 200г.)дан истеъмол қилишингиз мумкин.

Гўштли маҳсулотларни даволаниш чоғида қандай тартибда тайёрлаш мумкин?

Буғда пиширилган гўштли маҳсулот фойданинг кони саналади. Бундай пайтда энг тансиқ таом буғда пиширилган котлет ҳисобланади. Аммо бундай маҳсулотнинг қовурилганидан бироз тийилганингиз маъқул. Сабаби қовурилган маҳсулот антибиотикларнинг фаоллигини камайтиради.

Яна ўқинг:  Қора седана минг дардга даволигини биласизми?

Тажрибали шифокор беморга антибиотиклар тавсия этаётган чоғида уни ҳеч қандай сутли маҳсулотлар билан аралаштирмаслик лозимлигини уқтириб бориш лозим. Антибиотиклар кўпгина сутли маҳсулотлар, балки нордон шарбатлар, газли ичимликлар, вино ва таркибида сирка мавжуд таомларни ҳам хуш кўрмайди. Шунинг учун дори воситаси ҳақидаги йўриқномада антибиотикнинг бошқа маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилиб бўлмаслиги ҳақида эслатмалар мавжуд. Тетрациклин, пенициллин каби антибиотиклар сутли маҳсулотлар билан келишмайди.

Даволаниш курси тугагач хаста одам йогурт, кефир, сутли маҳсулотлар истеъмол қилиши лозим. Агарда сиз биойогурт ва кефир организмни дисбактериоздан ҳимоя қилади деб ўйласангиз бироз янглишасиз. Зеро, бу маҳсулотлар таркибида махсус бактериялар мавжуд. Бу бактериялар бизнинг организмимизга яқин эмас.

Табиий микрофлорани тикланишида ўсимлик клетчаткалари ва витаминлар ёрдам беради. Олма, банан, маймунжон, малина каби резавор ўсимликлар таркибида бундай ингридиентлар бор. Улар лакто ва бифидобактерия тизимига самарали таъсир кўрсатиб улардан ёт микробларни ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашади. Натижада қон тозаланади. Моддалар алмашинуви яхшиланади ва ичак фаолияти тикланади.

Антибиотик билан даволаниш жараёнида таомномага артишок (ўтсимон полиз ўсимлиги) барра пиёз, сачратқи, саримсоқпиёз, жўхори, сули ёрмаси, жавдар маҳсулоти, ловия, мева шарбатини қўшиш антибиотикларнинг организмда яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради.

 

Ирина ЛИВЕРКО,

тиббиёт фанлари доктори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: