Сунъий интеллект беморни саратондан халос этди

Япониялик муҳандислар томонидан яратилган суперкомпьютер “онги” беморда лейкемиянинг камёб турини аниқлаб, унинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди.

Бир неча ой аввал 60 ёшли аёлга нотўғри ташхис қўйилган, бироқ сунъий интеллект деярли 10 дақиқада ҳалокат билан тугаши мумкин бўлган хатони тўғирлашга муваффақ бўлган. “Watson” номли бу компьютер беморга аниқ ташхис қўйиб, унинг генетик кўрсаткичларини бошқа маълумотлар билан таққослаш ҳамда даволаш муолажаларини белгилаши учун айнан шунча вақт талаб қилинди.

Мана бир неча йилдирки, “Watson” касалликларга ташхис қўйиш билан шуғулланади. Бугунги кунда даволаш йўлини танлаш учун шифокорларга бир неча ҳафтадан бир ойгача вақт кетса, суперкомпьютер бир неча дақиқа ичида аниқ натижани кўрсата олади. “Онг” жуда кўплаб илмий журналлар ва клиник синовлар маълумотларига кира олади. Супер компьютер шу тариқа инсониятнинг онкологик касалликларни даволаш соҳасидаги барча билимларини жамлаб, ҳаттоки ўлим ёқасидаги кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Олимлар мазкур тизимни ишлаб чиқишга тўрт йилдан ортиқ вақт сарфлашган. Суперкомпьютер бир сонияда тахминан 80 триллион операцияни бажаришга қодир. “Watson” процессори 2 800 ядрода ишлайди, унинг оператив хотираси эса 16 террабайтдан иборат.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Футболчиларимиз сафарда ғалаба қозонди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: