Шувоқнинг саломатликка фойдали хусусиятлари

  • Халқ табобатида шувоқнинг 500 грамми 6 литр мил-мил қайнатилиб, 10 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, овқат ҳазми бузилганда, жигар, меъда, талоқ, ўт пуфаги касалликларида фойда қилади.
  • Шувоқ қайнатмасидан 10 кун 3 маҳал 50 граммдан парҳез билан ичилса (парҳез: нон-чойдан бошқа нарса емаслик), бавосил, безгакни тузатади, иштаҳани очади, уйқуни жойига келтиради, гижжаларни туширади.
  • Қайнатмани 15 кун 2 маҳал битиши қийин яра-жароҳатларга суртиб боғланса, тузатади.
  • Шувоқ қайнатмаси эски кўз касалларига 12 кун 3 маҳал томизилса фойда қилади.
  • Қайнатмасини 10 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичилса, ҳайзни меъёрий ҳолга келтиради.
  • Шувоқнинг ҳўллигида сиқиб олинган суви сариқ ва истисқо касаллигида 20 кун 3 маҳал 1 ошқошиқдан ичилса, фойда қилади.
  • Қайнатмасини 15 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан оч қоринга ичилса, нафас йўллари шамоллаши, камқонлик, ревматизм, бронхиал астма ва уйқусизлик касалликларининг олдини олади.
  • Шувоқ қайнатмаси меъда-ичак йўли ишини жонлантириб, ўт ажралишини ва меъда ости бези функциясини кучайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди. Овқат таркибидаги зарарли бактерия ва замбуруғларни ўлдириб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, марказий нерв системасини қўзғатиб, юрак ишини жойига келтиради. (Қайнатмани 15 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичиш керак)
Яна ўқинг:  Олхўри қоқисининг 10 фойдали хусусияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: