Бола кулгуси, она қувончи – улкан саодат

Юртбошимиз истиқлолнинг дастлабки йилларида “Соғлом авлодни тарбиялаш – буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш дегани”, дея таъкидлаган сўзлари мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирини белгилаб берди.

Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва оғир соматик (ички) касалликлари мавжуд ҳомиладор аёлларни даволаш йўлида мамлакат миқёсида фаолият кўрсатиб келаётган Республика Перинатал маркази жамоасининг фидокорона саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовор.

Кечаю кундуз узлуксиз фаолият кўрсатадиган ва 150 ўринга мўлжалланган замонавий кўринишга эга тиббий муассаса барча замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Марказда фаолият кўрсатаётган ҳомиладорлар патологияси, чақалоқлар реанимацияси ва интенсив даволаш, неонатал хирургия, лаборатория, функционал диагностика, 1-, ва 2-туғруқ бўлимлари, ҳомиладорлар хасталиклари, чала туғилган чақалоқлар ва гинекология бўлимлари, шунингдек, Оналар ва болалар поликлиникаси республика миқёсида ҳомиладор аёлларга бепул малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Малумотларга кўра юртимиз ахолисининг 40 фоизини болалар ва усмирлар, 34 фоизини фертил ёшидаги аёллар ташкил қилади.

Республика Перинатал Марказининг консультатив-диагностик поликлиникасида шифокор акушер-гинеколог, офтальмолог, ЛОР, онкогинеколог, гинеколог-эндокринолог, неонатолог, болалар невропатологи, болалар ва усмирлар гинекологи фаолият курсатмокда. Консультатив диагностика поликлиникада физиотерапия хонаси хам мавжуд. Бундан ташкари мазкур маскан эффектив перинатал парвариш буйича миллий укув-маркази хисобланади. Марказда ходимлар орасида 20 нафардан ортик тренерлари бор. Улар ССВ, UN, WHO, UNICEF, UNFPA дастурлар билан республикамизнинг тиббиёт ходимларига дарс беришади ва укитишади.

Муассасада ҳомиладор аёлларга жарроҳлик амалиётларини қўллаш, туғиш ва чилла даврида асоратлари хавфли бўлган ҳомиладорларга, муддатидан олдин туғилган чақалоқларга шошилинч ва режали тиббий ёрдам, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларида тиклаш жарроҳлик амалиётлари ҳам амалга оширилади.

Жорий йилнинг уч ойи мобайнида малакали жарроҳлар томонидан марказда 1 минг 680 та туғруқ муваффақиятли амалга оширилди. Улар орасидан 229 нафар чақалоқда турли касалликлар аниқланиб, соғломлаштирилди. Бўлимларда даволанган ҳомиладор аёлларнинг сони 2 минг 830 нафарни, поликлиникага қатнаган, консультатив маслаҳат олган ва тиббий кўриклардан ўтган фуқаролар сони 1 минг 154 нафарни ташкил этган.

Оналар ва болалар поликлиникасида фаолият кўрсатаётган неонатолог, акушер-гинеколог, болалар жарроҳи, ЛОР, офтальмолог, болалар невропатологи, онкогинеколог, УТТ мутахассислари, рентгенолог, лаборант, физиотерапевт ва бошқа мутахассислар томонидан чақалоқларда туғма эшитиш ва юрак нуқсонлари ҳамда ретинопатия аниқланиб, даволашга йўлланма берилади.

Яна ўқинг:  Ta’zim sizga

– Бўлажак онани муддатидан олдин дард тутиб қолса, бундай пайтда чақалоқ муддатидан олдин ва кам вазнли ҳолатда туғилади. Экстрагенитал хасталиклари мавжуд ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласи нуқсонли туғилиши олдиндан аниқланса, албатта, шифокорнинг назоратига олиниши зарур, – дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Аделина Любчич. – Агар ҳомила она қорнида нотўғри жойлашган бўлса ҳам ҳомиладор аёл ва ҳомиланинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Шу боис бизга мурожаат этган ҳомиладор аёллар тиббиёт ходимларининг доимий эътиборида бўлиб, саломатликлари қаттиқ назорат қилиб борилади.

Республика Перинатал марказидаги гинекология бўлимида акушерлик анамнези (ҳомиладорлик даври тиббий варақаси)да асоратли ҳомиладорлик кузатилган бўлса, ҳомиладор аёл дарҳол даволанишга ётқизилади ва унга керакли ёрдам кўрсатилади. Бўлимда турли гинекологик жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилади.

Реанимация ва интенсив терапия бўлимида ҳомиладорлик даври асоратлари ва оғир экстрагенитал касалликлари даволанади. Аҳволи оғир беморларга дезинтоксикацион (қонни заҳарли моддалардан тозаловчи) терапия қўлланилади. Операция ва туғруқ жараёнларида беморга анестезиологлар томонидан оғриқсизлантирувчи муолажалар амалга оширилади.

Неонатал хирургия бўлимимизда туғма ривожланиш нуқсонлари билан туғилган болалар, қизилўнгач атрезияси, туғма диафрагма чурраси, туғма ичак тутилишлари, киндик тизимчаси чурраси, гастрошизис ва буйрак нуқсонларини операция йўли билан даволанади. Агар чақалоқда она қорнидалигида ёки туғилганда бирор нуқсон аниқланса, чақалоқ неонатолог-жарроҳнинг назоратига олинади. Жорий йилнинг 3 ойи мобайнида бўлимимизда даволанган 203 нафар беморнинг 144 нафарида ушбу касалликлар аниқланиб, жарроҳлик амалиётлари орқали даволашга эришилди, – дейди бўлим раҳбари, олий тоифали жарроҳ Бахтиёр Эргашев.

Ҳомиладор аёл ва болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш шифокор-мутахассислар ва ўрта тиббиёт ходимларидан катта масъулият, ўз устида ишлаш ва ўрганишни тақозо этади, албатта. Шу боис марказдаги тиббиёт ходимларининг вақти-вақти билан режа асосида малака ва тажрибалари оширишга ҳамда уларнинг нуфузли халқаро ташкилотларнинг турли дастурлари бўйича қайта ўқитиш ва тайёрлашга катта аҳамият қаратилган. Бу ерда фаолият юритаётган юқори малакали 20 нафардан зиёд миллий тренерлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ, UNFPA каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 12 йўналишдаги дастурлар бўйича дарс ўтадилар. Шу боис марказда перинатал технологияларни қўллаш самарадорлиги кундан-кун яхшиланиб бормоқда.

Яна ўқинг:  Ҳамиша бедор ва сергак шифокорлар

Таъкидлаш лозимки, дунёда ҳар недан қиммат ва бебаҳо саломатликни асраш бугунги кун талабларининг асосини ташкил этади. Чунки, соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади.

Шу боис мамлакатимизда она ва бола саломатлигини асраш, соғлом оилани шакллантириш, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни янада ошириш каби долзарб масалаларга Юртбошимизнинг раҳбарлиги ва ғамхўрлиги остида катта аҳамият қаратилмоқда.

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: