Акрилли тирноқлар
Бу тирноқлар гелли сунъий тирноқларга нисбатан табиий кўринишга эга. Уларни ёпиштириш учун махсус кукун қўлланилади. Мабодо акрилли тирноқларни олиб ташлашга тўғри келса мижоз махсус суюқликка қўлини ботириши керак бўлади. Акрилли тирноқлар остида узоқ вақт димиқиб қолган табиий тирноқлар ўз жилосини йўқотади ва носоғлом кўринишга эга бўлади. Уларнинг яна асл ҳолига қайтиши учун узоқ муддат парвариш қилишга тўғри келади.
Умуман олганда қадимдан момоларимиз қўллаб келган табиий хина ҳам оёқ ва қўл тирноқлари ва териси парваришида аъло даражадан косметик восита ҳисобланади. Оёқ ва қўлларнинг терлашининг олдини ҳам олади. Шундай экан табиий гўзалликка нима етсин.
Фарҳод БЕК